Қўзи гўштидан тайёрланадиган антиқа таом

Бугун биз сиз билан бирга хуштаъм «қимиз қабирға» деган овқатни тайёрлаймиз. «Қимиз қабирға» қўзи қовурғасидан қилинган. Маринадининг ўзи ушбу таомга ўзгача бир таъм бахш этади. Маринадлашда мўъжизавий таъсир қилувчи ичимлик, дашт нектари – қимиздан фойдаланамиз. Сиз бу егуликни албатта ўзингиз уйда тайёрлаб кўришингиз керак.