Жилғалар
шилдираши, томчилар овози, қушлар нағмаси. Уйғонаётган табиат овозлари дунёда
ягона интерфаол экспозиция меҳмонлари эътиборини ўзига жалб этади. Наврўз
байрамига аталган тадбир пойтахтдаги Президент марказида ўтказиляпти.
Тўғрироғи, мазкур кўргазма 10 кун давомида қадимдан нишонланган ушбу айём
ҳақида маълумот олишни истаган ҳар бир инсон ташриф буюриши мумкин бўлган
кўплаб тадбирларнинг бир қисми. Мавзуга
оид экскурсиялар ўнкунлиги очилишида миллий мусиқий жамоалар иштирок этди.
кўргазмада орнаментлар билан безатилган идиш-товоқлар, маиший турмауш буюмлари,
анъанавий кашталар, турли ҳайкаллар тақдим этилди. Буларнинг ҳаммаси туркий
халқлар байрамининг ўзига хослигини акс эттиради, анъаналар ва урф-одатлар
бағрига сингдиради.
Бўтагўз
Қаипова, Қозоғистон
Республикаси Президенти маркази директори
ўринбосари:
- Наврўз туркий халқлар учун муҳим
аҳамиятга эга, у шунчаки тақвимдаги байрамлардан бири эмас. Ушбу айём
янгиланиш, инсон ва табиатнинг ўзаро уйғунлиги, одамларнинг ўзаро тотувлиги
рамзи ҳисобланади. Бугун биз туркийлар дунёсида Наврўз байрамини ўзида акс
эттирган 60 тадан зиёд экспонатни тақдим этдик. Бугун анъаналари бир бўлган
халқ сиймосини ташриф буюрувчиларга тақдим этдик. Улар кўчманчи халқлар маиший
ҳаётини акс эттириш билан бирга моддий ва маънавий маданиятнинг ўзига
хосликларини намойиш қилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

