«Ғоядан
мультфильмгача». Астанада «Қозоқанимация» ижодий уюшмаси томонидан Маданият
вазирлиги ва «Қозоқфильм» киностудияси ёрдамида қатор мастер-класслар
ўтказиляпти. Дастур анимацион фильм яратишнинг барча босқичларини —
сторителлингдан молиявий режалаштиришгача бўлган жараёнларни ўз ичига олади.
Жараёнга Финляндия, Канада, Франция ва Арманистондан экспертлар жалб этилган.
София Горя,
режиссёр, ўқитувчи /Франция/:
- Дунёнинг турли давлатларида
– Ўзбекистонда, Францияда, Россияда, Қозоғистон ворк-шоплар ўтказганман. Қандай
шахсий кечинмаларга асосланган ҳикоялар яратишнинг ҳар қандай имконияти мен
учун катта қувонч, бахт. Авваллари бир муддат Қозоғистонда, Алматида яшаганман,
бу маданиятни, бундаги одамларни яхши кўриб қолганман. Қайтишни, қандайдир
ажойиб нарса тақдим этишни истардим. Ҳозир бу ерда шундай микс шаклланди. Бу
ерда анимацияга қизиққан, воркшоп ҳақида эшитган астаналиклар тўпланди.
Дастурда ҳужжатли
анимация ва турли форматлар — 2D ва 3D-графикада пластилиндан қоғоз
техникасигача тажрибаларга катта эътибор берилган. Ташкилотчилар таъкидлашича,
мастер-классларнинг қиймати натижада эмас, жараёнда. У барча иштирокчиларнинг
ижодий салоҳиятини очади ва анимация яратиш тажрибаси олишига сабаб бўлади.
Анель Ли, ЗD-аниматор:
- Бу мастер-классга
келгунимча ҳужжатли анимация ҳақида ҳеч нарса билмасдим. Уч кун ичида бу
нарсага жуда қизиқиб қолдим. Жуда хилма-хил услублар кўрдим. ЗД ва 2Д ни
бирлаштириш, пластилинни қоғоз билан уйғунлаштириш, оригамини турли ўйинчоқлар
ва газмоллар билан бирга қўллаш мумкин. Бу жуда қизиқарли. Анимация ясаш
қанчалик осон бўлса, у одамлар дилига шу қадар тезроқ етиб боради.
Курслар 11
октябргача давом этади. Уларда барча ишловчилар қатнашиши мумкин. Бугун юз
нафардан зиёд одам келди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

