Бу эса аввалги йилнинг шу давридан 5 фоизга кўп, дея маълум қилди финпром кз. Унинг катта қисмини Қозоғистон экспорти ташкил этди. Уч ой давомида 821 миллион долларга маҳсулот сотилди, 249 миллион долларга импорт олиб келинди. Қозоғистондан Ўзбекистонга буғдой ва меслина, ўғит, занламайдиган пўлат прокати, ун, ёғ ва мой жўнатилган. Қўшни мамлакатдан трикотаж газмоллар, транспорт воситалари учун эҳтиёт қисмлар, совутгич ва музлатгичлар харид қилиняпти. Ўзбекистондан Қозоғистонга келтирилган бевосита инвестиция ҳажми 2022 йилда 42 миллион долларни ташкил қилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси