Покистоннинг йирик логистика компанияси
Қозоғистоннинг Ҳинд океанига чиқишини таъминлашга тайёр. Бу эса мамлакат товарлари
учун Жанубий Осиё, Яқин Шарқ ва Африка бозорларини очиб беради. «Kazakh Invest»
берган маълумотга кўра, холдинг «Қозоғистон – Покистон» транспорт-логистика йўлагини ривожлантириш ишларини молиялаштира олади. Шу жумладан, Марказий Осиё ва Афғонистон орқали
Покистоннинг портларига чиқиш
таклиф этилмоқда. Томонлар бунинг учун инфратузилмаларни ривожлантиришга
мўлжалланган қатор инвестициявий
лойиҳаларни ривожлантириш ниятида. Таъкидлаш лозимки,
Қозоғистон чегарасидан Карачи
денгиз портигача маҳсулот етказиб бериш учун 11-12
кун кетади. Айни вақтда, покистонлик
тадбиркорлар Қозоғистон орқали ўтадиган 13 та халқаро транспорт йўлакларидан ўз
товарларини Хитой, Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи ва Марказий Осиёга экспорт
қилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.