Туркманистон помидор экспортини кенгайтиряпти

Туркманистон помидор экспортини кенгайтиряпти

Туркманистон помидор экспорти ҳажмини, географиясини кенгайтиряпти. Бу хўжалик ўз маҳсулотини Қозоғистон, Қирғизистон, Афғонистон, Тожикистон, Россия, Беларусь, БАА ва Венгрияга жўнатаяпти. Умумий экспорт ҳажми 24 минг тонна. Бу ерда синов мақсадида 40 дан зиёд помидор навлари экилаяпти, икки йил давомида улар иқлимга мослашди, қатор тажрибалардан сўнг етиштирилаётган сара маҳсулот хорижий бозорларга чиқарила бошлади.

Шихмират Палванов, сифат назорати мутахассиси:

Биз маҳсулотни тестдан ўтказиш учун барча воситалар бор. Вазн, ўлчамлари, таркибидаги моддаларни ўлчайдиган ускуналар бор. Ҳароратни ҳисобга оламиз. Маҳсулотни экспортга жўнатганда транспорт воситаси салонидаги ҳаво ва ҳароратни автомат тарзда ўлчовчи чиплар ўрнатилган.

Иссиқхона мажмуасида илғор технологиялар, маҳсулот етиштиришнинг биологик усулларидан фойдаланилади. Тўла автоматлаштирилган тизим ўсимликлар ўсиши учун энг мақбул шароит яратиб беради. Помидорларни чанглантириш учун махсус асаларилардан фойдаланилади. Бу эса маҳсулот мазасини яхшилайди.

Сўҳбет Ниязов, «Йигит» жамоат хўжалик корхонаси директори ўринбосари:

- Йиллик қувватимиз 66 минг тоннани ташкил қилади, бугунги кунда асосий харидорларимиз Россия Федерацияси ва Қозоғистон Республикасида. Иссиқхонамиз Туркманистонда биринчи бўлиб GlobalGap сертификатини олди. Бу эса Европа давлатлари билан ҳамкорлик қилиш имкониятини беради.

Абдумалик Сарманов таржимаси