Қозоғистонликлар учун ипотека олиш қанчалик қулай?

Қозоғистонликлар учун ипотека олиш қанчалик қулай?

Қозоғистон аҳоли учун ипотека қулайлиги бўйича рейтингда 109 давлат ичида 74-ўринни эгаллади. Дарвоқе, рўйхатда Саудия Арабистони биринчи. Тадқиқотчилар маълумотига кўра, давлатда фуқаролар кредит олиши учун энг қулай шароит яратилган. ЕОИИ давлатлари орасида нисбатан қулай шароит Россияда, бу давлат 65-ўринда турибди. Иттифоқдаги бошқа ҳамкор давлатлар рейтингда республикамиздан анчагина қуйи поғоналарда. Экспертлар айтишича, Қозоғистон уй-жой олиш қулайлиги бўйича рейтингини президент пенсия жамғармасини муддатидан олдин олиш ҳақидаги қонунчиликка тузатишларни имзолагани туфайли яхшилади.

ЛАРИСА СТЕПАНЕНКО, ҚОЗОҒИСТОН БИРЛАШГАН РИЕЛТОРЛАР АССОЦИАЦИЯСИ ПРЕЗИДЕНТИ:

 – Давлат жорий этаётган барча кейинги дастурлардан аҳолининг маълум қатлами уй-жой олишда фойдаланиши мумкин. Бошқа масала, ўйлайманки, тараққиёт олдинда, бизда ҳалича бу мукаммал ипотека эмас, рақамлар шундан далолат. Давлат ўйлаб кўриши керак бўлган жиҳатлар бор. Келгусида уй-жойга эҳтиёжи борларнинг янада кўпроқ қисмини жалб қиладиган дастурлар жорий этилиши лозим, токи одамлар шу дастурлар кўмагида бошпанага эга бўлиши мумкин бўлсин

Қозоғистонликлар ипотекага уй-жой олиш борасида турли-туман фикр айтмоқда.

БЛИЦ:

 – Ипотекага муносабатим унчалик ижобий эмас. Лекин, бошқа тарафдан, уй ҳам олиш керак. Шундайки, маълум бир миқдор етмади ва мен қарз олдим. Муддатидан олдин ёпдим, 10 йилга олгандим, 4 йилда тўладим.

 – Ипотекага қарашим ижобий. Чунки, менимча, уй олиш учун одамларда бошқа имконият йўқ. Шунинг учун ҳозирда шундай қонун қабул қилингани жуда яхши, одамларда ўз уйига эга бўлиш имкони туғилди.

 – Тез орада, ўйлашимча, мен ҳам кредит олсам керак. Шундай режаларим бор.

Айни пайтда, қозоғистонликлар пенсия маблағларини муддатидан олдин олиши ва уй-жой шароитини яхшилашда фойдаланиши шунга олиб келдики, ўтган ойда уй-жой нархи бироз ошди. Янги кўчмас мулкнинг бир квадрат метри баҳоси 3,8 фоизга ўсди. Иккиламчи бошпана 7 фоиздан сал кўпроқ қимматлашди. Фақат шов-шувли талаб ва сунъий кўтарилган нархлар тез орада аввалги ҳолига қайтади, дейди экспертлар.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.