Ўзбекистон Астронавтика халқаро конгрессини қабул қилади

Ўзбекистон Астронавтика халқаро конгрессини қабул қилади

Ўзбекистонда Астронавтика халқаро конгресси – IAC ўтказилади. Космос соҳасидаги энг йирик халқаро форум биринчи марта Марказий Осиё ҳудудида ташкил қилинади. 2028 йилги анжуманни Самарқандда ўтказиш ҳуқуқига эришиш учун Ўзбекистондан ташқари Ҳиндистон ва Баҳрайн ҳам ҳаракат қилганди. Экспертлар фикрича, минтақа мамлакатларидан бири танланиши бежиз эмас. Бу қарор соҳадаги кенг кўламли ислоҳотларнинг аҳамияти тан олиниши, дейиш мумкин.

Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги директори ўринбосари Муҳиддин Ибрагимовнинг айтишича, Сўнгги йилларда устувор йўналишларни белгилаб берувчи қатор стратегик ҳужжатлар қабул қилинди. Улар қаторида космик тадқиқотлар ва технологиялар, ердаги космик инфратузилма, халқаро ҳамкорликнимустаҳкамлаш билан боғлиқ қонунчилик база шаклланди. 2022–2026 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасида космос соҳасини ривожлантириш концепцияси ҳам бор. Унда космик тадқиқотлар ўтказиш, ер юзасидаги замонавий космик инфратузилмалар яратиш бўйича қонуний механизмлар тайёрлаш ва улардан фойдаланиш кўзда тутилган.

Конгрессда турли давлатлардан 10 минг нафардан зиёд одам қатнашиши режалаштирилган. Кенг кўламли кўргазма ташкил қилинади. Унда космик соҳанинг энг янги ютуқлари намойиш этилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси