Қозоғистонда аҳолини рўйхатга олиш бўйича назорат ишлари бошланди. Бу тадбир 8 ноябргача давом этади. Миллий статистика бюроси берган маълумотга кўра, бу босқичдаги фаолият аҳолини тўла қамраб олиш, берилган маълумотлар ҳаққонийлигини таъминлаш учун керак. Кузатиб бориш функцияси интервью олувчининг ҳар бир хонадонга кирганлиги ва барча тегишли респондентлар билан бирга сўроқларга жавоб олганини текшириш имконини беради. Сўнгги маълумотга кўра, 19 миллион 450 минг нафардан зиёд одам рўйхатга киритилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси