Қосим-Жўмарт Тўқаев «Хабар» Агентлиги» ҲЖ бошқаруви раиси Берик Уалини қабул қилди. Президентга агентлик таркибига кирувчи телеканаллар иши тўғрисида маълумот берилди. Берик Уали Давлат раҳбарига олдиндаги режалаштирилган лойиҳалар, ижтимоий-сиёсий, ахборот дастурлари тайёрланаётганини маълум қилди. Қосим-Жўмарт Тўқаев давлат ахборот сиёсатини рўёбга чиқаришда агентлик салмоқли ишларни амалга ошираётганини кўрсатди, «Хабар» телеканаллар гуруҳи ишини замонага мос шаклда олиб боришни топширди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.