Замонавий қурилиш саноатида энергия тежовчи технологиялардан фойдаланиш – оммалашган ва зарур чора. У бюджет харажатларини тежайди ҳамда йирик шаҳарлар экотизимини сақлашга ёрдам беради. Бундай ечимлар ҳозир Венгрияда йўл қурилиши, уй-жой ва ландшафтлар пештоқига жило беришда кенг ишлатилади. Қуёшдан энергия олувчи неон сувоқлар, қоронғида нур таратувчи гул ва ўсимликлар, шунингдек, автомобиль йўллари чизиқлари учун махсус неон бўёқлар бор. Нур-Султонда бўлиб ўтаётган кўргазмада учта венгер компанияси шундай янги маҳсулотларни тақдим этди. Улардан ҳар бири Қозоғистондан бизнес-ҳамкорлар топиш ниятида. Шерикларга қурилиш соҳасида энергия тежовчи технологияларини ишлатиш тажрибасини кўрсатиш ният қилинган.
Аттила Пирош, Қурилиш материал ишлаб чиқарувчи компания бош директори /Венгрия/:
- Пойтахт жадал ривожланаётганини ҳисобга олган ҳолда ҳамда умуман олганда, илғор ечимларга ижобий ёндашишингиз туфайли Қозоғистонга ўзимиз эришган инновацияларни таклиф қилмоқчиман. Шу жумладан, улар «яшил» ташаббусларда ҳам ишлатилади. Биз қозоғистонликларга тақлиф эаётган инновациялар айнан шундай натижа сари йўналтирилган. Масалан, бино пештоқларини жилолашда ишланмамиз ёрдамида қуёш энергиясидан фойдаланган ҳолда электр энергияси сарфини кескин камайтириш мумкин. Шу тариқа, биноларга янги қиёфа берган ҳолда энергия тежалади.
Абдумалик Сарманов таржимаси