«Замонавий кўчманчи». Қозоғистоннинг 17 та вилояти ва уч мегаполисидаги 20 та энг машғур локацияга борган саёҳатчи шундай мақомга эга бўлиши мумкин. Фақат сайёҳ бу жойларга етиб боришдан ташқари яна бир шартни бажариши зарур: масканни суратга олиши, махсус ўрнатилган фоторамка фонида «Neonomad2022» хештеги билан ижтимоий тармоқларга қўйиши керак. Дастлабки шундай фотоспот пойтахтдаги марказий хиёбон – «Нурли Жўл»га қўйилди.
Талғат Аманбаев, “Kazakh Tourism” миллий компаняиси” ҳж бошқаруви раиси:
- Ушбу акция – фақат дастлабки қадам, рамкадан бошладик, кейин яна қандайдир квестлар ўйлаб топамиз. Булар геймофикация элементи, Бугун 20 та рамка тўпланг, деймиз, эртага миллий паркларга боришни, индинга паркда чиқинди тўплаётгани ҳақида хештег талаб қиламиз. Ҳозир бир неча шаҳарда бор, бу ишда бизга ҳокимликлар ва хусусий ҳамкорлар ёрдамлашяпти. Биринчи августгача 20 та рамка ўз ўрнини топади.
«Неономад-2022» акциясига қўшилганлардан бири 72 ёшли саёҳатчи Сарсенбай Қўтирашов эди. Нур-Султонга келган оқсоқол янги диққатга сазовор жойни дарров топди ва суратга тушди. Бугунги кунда мамлакат юрагида жойлашган ноёб локацияга кунига юзлаб шаҳарликлар ва пойтахт меҳмонлари ташриф буюради. Улар айтишича, бундай арт-объектлар шаҳарнинг ташқи кўринишини безайди, ободлигини кўрсатади.
Гулнара Балғуланова, турист:
- Сайёҳларни кўчманчиларга ўхшатаман. Байтерекка келиб, жуда севиндим. Сайёҳларнинг кўпчилиги Бошқирдистондан экан, атайлаб Россиядан келишибди. Жуда ёқимли. Нур-Султонда мен 2007-2012 йилларда яшаганман, шаҳар ҳозирда жуда ўзгариб кетибди. Пойтахтни яхши кўраман.
Мадина Ўксукбаева, турист, Россия:
- Кўчиб юриш – ҳаёт дегани эмасми? Саёҳатчилик эса ўзига хос ҳаёт тарзи. Биз Қозоғистон бўйлаб кўп саёҳат қилдик, Алматида, Жетиғарда бўлдик, қисқа муддат ичида Қарағандини айланиб чиқдик, Нур-Султонга етиб келдик. Диққатга сазовор жойлар кўп, жуда чиройли. Нур-Султон ўта замонавий шаҳар.
«Қазақтуризм» компанияси акция иштирокчиларини ноёб совғалар ва совринлар билан мукофотлаш ниятида. Натижалар йил охирида чиқарилади. Лекин йил сўнгида лойиҳа тугамайди, ҳар йили ўтказилади, мунтазам давом этади, демак, истаган одам «Замонавий кўчманчи» мақоми учун курашиши мумкин.
Абдумалик Сарманов таржимаси.