Татаристонда мотам куни эълон қилинди

Татаристонда мотам куни эълон қилинди

Бугун Татаристонда мотам куни. 175-Қозон гимназиясига одамлар гуллар, шам ва ўйинчоқлар олиб боряпти... Россиянинг бошқа шаҳарларида ҳам фожиа қурбонлари яқинларига ҳамдардлик билдирилмоқда.

Эслатамиз, 11 май куни 19 ёшли йигит Қозон шаҳридаги мактабларнинг бирида ўт очган. Натижада, 9 одам ҳалок бўлган. Шундан 7 нафари - болалар. 21 нафар жабрланувчи шифохонага етказилди. Бир қанча ярадорлар аҳволи оғирлигича қолмоқда. Шубҳали шахс ҳибсга олинган. У муқаддам полиция ёки ижтимоий хизматлар ҳисобида турмаган. Оиласида ҳам муаммо бўлмаган. Татаристон болалар ҳуқуқлари бўйича масъул вакил шундай маълумот берди. Уни ўзи таълим олаётган даргоҳда «жиддий, хушмуомала ва эътиборли талаба» сифатида билишган.

БЛИЦ:

- Мактабга алоқам йўқ, лекин фарзандларим бор. Энг бошидан бошлаб бошқа ота-оналар юборган видеоларни томоша қилдим. Болалар учун хавотир олдим.

- Менинг фикримча, бу мусибат ҳамманинг юрагини эзади. Бу – фалокат ва биз ҳамма хавфсизликда яшаши кераклиги ҳақида ўйлашимиз зарур. Бунинг учун нима қила олишимиз ҳақида фикр юритайлик.

Абдумалик Сарманов таржимаси