Қозоғистонда фонд бозорига қизиқиш ошмоқда. Айниқса, чакана инвесторлар фаол. Йил бошидан буён 23 минг қозоғистонлик биржаларда рўйхатдан ўтган.
Аналитиклар таъкидлашича, талаб ортиши KASE ва AIXдаги улушли воситалар қиймати ортишига олиб келди. Шу жумладан, Қозоғистон фонд биржаси индекси 2021 йил январь ойидан 21 фоизга ортди, ўз тарихида энг юксак кўрсаткичларга эришяпти. Шу билан бирга, дивиденд тўловлари мавсуми бошланиши ушбу ўсишни секинлаштириши мумкин.
Айни вақтда, даромад билан бирга қимматли қоғозлар харидоргирлиги ҳам ортмоқда. Қимматли қоғозлар бозорида савдо ҳажми 43 фоизга ошган.
Абдумалик Сарманов таржимаси.