Қозоғистонда экспорт акселерацияси дастурининг иккинчи босқичига старт берилди. Бўлиб ўтган брифинг давомида бизнесменларни қўллаб қувватлаш ва ривожлантириш имкониятлари тилга олинди. Асосий янгилик: жорий йилда иштирокчилар сони 3 марта ошди. 100 дан ортиқ мамлакат компанияси рўйхатдан ўтди. Уларнинг кўпчилиги Хитой, Россия, Бирлашган Араб амирликлари ва Марказий Осиё мамлакатлари бозорларига чиқиш истагини билдирди. Умуман олганда, улар асосан озиқ-овқат ва енгил саноат маҳсулотларини чиқариш ниятида. Таъкидлаш лозимки, бугунги кунда 5 минг турдаги товарлар жаҳоннинг 120 давлатига жўнатиляпти.
Асель Егембердиева, «QazTrade» САВДО Сиёсатини Ривожлантириш Маркази» ҲЖ бош бош директори ўринбосари:
- Иштирокчилар халқаро скоринг модели бўйича текширувдан ўтказилди, ҳар бир компания учун экспортга чиқишнинг якка тартибдаги режаси ишлаб чиқиляпти. Шунингдек, бизда эҳтимолий харидорлар базасига эга ҳамкорлар ҳам бор. Улар бошқа иштирокчиларни излаб топишга ёрдам бериш ниятида.
Абдумалик Сарманов таржимаси