Улар аккредитация жараёнидан ўтишди. Республика Марказий сайлов комиссиясида таъкидлашларича, бу ташкилотлар фаолитияти қайсидир кампания билан боғлиқ эмас, мунтазам ишлаб туради. Аккредитация муддати 1 йил. Шу кунгача жами 10 та жамоат ва нотижорат ташкилоти аккредитация олган. Улар мамлакатнинг 20 минтақасида ишлайди. Бундан ташқари, 13 март куни халқаро кузатувчиларни аккредитациялаш жараёни ниҳоясига етди. Натижада, 800 нафар хорижий давлатлар ва халқаро ташкилот вакиллари Мажилис ва барча даражадаги маслихатларнинг навбатдан ташқари сайловларини кузатиб туради. Эслатамиз, сайлов 19 март куни ўтказилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси