Қозоғистон саёҳатлар ва туризм ривожланиши бўйича глобал индексда 117 давлат ичида 66-ўринга чиқди. Мамлакат меҳмонлари миллий парклар, курорт зоналари ва маданият ёдгорликларини томоша қиляпти. Туристлар учун янги тур ва йўналишлар очиляпти. Улар ёрдамида номадларнинг асл яшаш шароити, қозоқ халқи тарихи, маданияти ва маиший турмуши кўрсатиб бериляпти. Жорий йилда меҳмонларга қулай бўлиши учун Алмати вилоятида учта визит-марказ очилди.
Тлек Адильжанов, туристик компания раҳбари ўринбосари:
- Визит-марказ – жалб этиш нуқтаси. Унда туристлар тоғларда юриш қоидалари, миллий парк флорава фаунаси ҳақида ўзлари учун зарур маълумотларни олади. Эътибор берган бўлсангиз, визит-марказ осон тикланадиган йиғма конструкциялардан ясалган. Капитал қурилиш элементларидан фойдаланилмаган. Бизнинг вазифамиз атроф-муҳитга зарар етказмаган ҳолда тегишли инфратузилма яратишдан иборат.
Абдумалик Сарманов таржимаси.