Шанхай шаҳрида биринчи Абай ўқишлари ўтказилди. Мазкур тадбирда хитой ва рус артистлари томонидан буюк қозоқ шоирининг адабий-мусиқий асарлари ижро этилди. Тадбир доирасида мамлакатимиз бош консуллиги Шанхай кутубхонаси китоб жамғармасига хитой тилида чоп этилган Абай асарлари тўпламини тақдим этди.
Азат Изоллаули, тарихчи:
- Бугун Шанхайда биринчи Абай ўқишлари ўтказилди. Буюк дашт цивилизациясининг машҳур мутафаккири, файласуфи, халқнинг ҳақиқий вакили қозоқ ёзма адабиёти асосчиси ҳисобланади. Шу билан бирга, Абайнинг “Қора сўзлари” ҳам ўқилди. Тадбир катта муваффақият қозонди.
У Айчжун, Шанхай чет тиллар университети марказий осиё тиллари факультети декани:
- Абай – Қозоғистоннинг машҳур файласуфи, шоири, бастакори. Унинг шеърлари кўп тилларга таржима қилинган. Факультетимизда ҳам унинг таржималари бор. Бизда «Қозоқ тили» соҳаси талабалари ўқийди. Келажакда улар мазкур оқшомларда қатнашади, унинг шеърларини ўқийди, деб умид қиламиз.
Айни вақтда, Туркиянинг Аланья шаҳридаги парклардан бирига Абай Қўнонбоев номи берилди ва ёдгорлик ўрнатилди. Ёдгорлик очилиши маросимида буюк шоирнинг «Кўзимнинг қораси», «Салом сенга, Қаламқош» ва бошқа асарлари ижро этилди.
Адем Мурат Южел, Аланья мэри:
- Абай номли парк – Аланьядан Қозоғистон Мустақиллигининг 30 йиллигига совға. Бу жойни тасодифан танламадик. Бу ҳудудда 37 та турк шоирига ёдгорлик ўрнатилган. Абай парки – икки мамлакат ҳамкорлиги тимсоли бўла олади.
Абдумалик Сарманов таржимаси