Қозоғистон Украинага гуманитар ёрдам юборди. Юк самолёти Алматидан Польшанинг Катовица шаҳрига учди. Гуманитар ёрдам ҳажми - 28 тонна. 17 номдаги дори воситаларидан иборат. Улар орасида антибиотиклар, шамоллаш ва йўталга қарши воситалар бор. Эслатамиз, март ойи бошида Қозоғистон ва Украина президентлари гуманитар соҳада ўзаро ҳамкорлик хусусида келишиб олганди. Шу тариқа, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Саноат ва инфратузилмавий тараққиёт вазирликлари Алмати-Катовица йўналишида гуманитар юк етказиб беришга муваффақ бўлди. Таъкидлаш лозимки, кейинги рейс эртага, 15 мартда амалга оширилади.
Шўлпан Адилбекова, «СК Фармация» вакили:
– Қозоғистон президенти топшириғига кўра, 14-15 март кунлари дори-дармон жўнатилади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Саноат ва инфратузилмавий тараққиёт вазирликлари ёрдамида гуманитар ёрдам Алмати-Катовица йўналишида бўйича етказиб берилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси