Қозоғистон пойтахтида «SATISFACION FESTIVAL
ASTANA-2023» фестивали бўлиб ўтди. Ёрқин мусиқий тадбир МДҲ давлатларининг
креатив туризм соҳасидаги йирик воқеалардан бирига айланиб улгурган. Ўтган йили
иштирокчилар 8 минг кишидан ошган, жорий йилда эса улар сони 10 мингдан зиёд.
Улар орасида Марказий Осиё ва Европа давлатларидан келган меҳмонлар, республикамизнинг
барча бурчакларидан вакиллар бор. Очиқ осмон остидаги фестивалнинг асосий
хедлайнерлари орасидан машҳур шахслар - Жон Ньюман, Минелли ва Адам Клей жой
олган. Тадбирдан мақсад – мамлакатнинг туристик жозибадорлигини ошириш.
АҚЖЎЛ СИРТТАНБЕКОВ, «НК «KAZAKH TOURISM» ҲЖ
ДЕПАРТАМЕНТИ МЕНЕДЖЕРИ:
- Мазкур фестивалнинг ажратиб турадиган томони шундаки, бу
ерда гастрономик майдончалар очилади, уларда маҳаллий маҳсулотлар намойиш
этилади, анъанавий ошхона, фаст-фуд назарда тутиляпти. Шунингдек, бу ерга
одамлар, кўриб турганингиздек, болалари, оиласи билан бирга келиши,
вақтини хуш ўтказиши мумкин. Бу сафар биз дастур орқали маҳаллий ҳунармандлар,
дизайнерлар, мода ва санъат вакиллари ўз ишини тақдим этиши учун имконият
яратдик. Бу орқали Қозоғистоннинг креатив туризмини битта нуқтадан, масалан,
концертдан бошлаб ривожлантириш кўзда тутилади.
АДАМ КЛЕЙ, ПЕВЕЦ, ПРОДЮСЕР, ДИ-ДЖЕЙ /ИТАЛИЯ/
- Биринчи марта Астанадаман. Икки кун ичида шаҳар билан
танишдим. Пойтахт менга ёқди. Одамлари кўркам, бағри кенг, маданиятли. Ҳамма
нарса қизиқарли. Шунингдек, Астана шаҳрининг футуризми, ўтмиш билан келажаги
уйғунлашиб кетгани, ҳам чиройли, ҳам мақсадга мувофиқлиги маъқул келди. Яна бир
марта келиш, шаҳарни шошмасдан кезишни истардим. Жуда қизиқарли мамлакат.
Тадбирга чақиришгани учун миннатдорман.
Абдумалик Сарманов таржимаси