ЮНЕСКО Қозоғистоннинг этномаданий мулоқотга ҳиссасини юқори баҳолади

ЮНЕСКО Қозоғистоннинг этномаданий мулоқотга ҳиссасини юқори баҳолади

ЮНЕСКОнинг Париждаги штаб-квартирасида Қозоғистон халқи ассамблеясининг ёшлар ўртасидаги маданиятлараро мулоқот борасида тажрибаси ва фаолияти муҳокама қилинди. Тадбир мамлакатимиздаги миллатлараро тотувликка ҳисса қўшаётган ташкилотнинг 30 йиллигига бағишланди. Учрашувда ЮНЕСКО бош директори ўринбосари Лидия Артур Брито ҚХАни лойиҳаларда фаол қатнашишга чақирди. Томонлар ҳар иккала ташкилот гуманитар соҳани ривожлантириш орқали тинчлик ғояларини тарғиб қилишини таъкидлади. Ёшлар сиёсатида ҳамкорлик муҳимлиги кўрсатилди. Ҳозир «Ассамблея ёшлари» ЮНЕСКО глобал ёшлар ҳамжамиятига аъзо бўлишга тайёрланяпти.

Линда Тинио-Ле Дуарин, ЮНЕСКОнинг Инклюзия, ҳуқуқлар ва маданиятлараро мулоқот секцияси раҳбари ўринбосари:

- ҚХА биз учун жуда муҳим. Ассамблеянинг жойлардаги фаолияти лол қолдиради. ЮНЕСКО дастурларнинг, айниқса, ёшлар ташаббусларига боғлиқ Қозоғистонда мавжуд бўлган амалиётларнинг яққол намоён бўлишида воситачилик қиляпти. Ва биз бошқа давлатлар ва ҳамкорларга буни кўрсатиш учун тиғиз ҳамкорлик қилмоқчимиз.

Марат Азильханов, Қозоғистон халқи ассамблеяси раиси ўринбосари:

- ЮНЕСКО ва ҚХА миссиялари ўзаро ўхшаш, яқин, энг муҳими – маданиятлар, одамлар ўртасида мулоқот, дискриминация билан курашишдан иборат. Буларни ЮНЕСКО вакиллари, экспертлар ва меҳмонлар билан муҳокама қилдик.

Абдумалик Сарманов таржимаси