Халқаро венчур жамғармаси BetterFuture AI акселерация дастурида қатнашиши учун 4 та Қозоғистон айти-стартапани саралаб олди. Шунингдек, бу дастурда Грузия, Ўзбекистон, Озарбайдон ва Қирғизистондан яна 6 та лойиҳа иштирок этади. Таъкидлаш лозимки, Астана хаб ўтган йили жамғарма билан ҳамкорлик тўғрисида меморандум тузди. Стартапларни кенгайтиришни кўзда тутган шартномага мувофиқ Марказий Осиё ва Кавказнинг инновациявий салоҳиятидан манфаатдор инвесторлар маблағи жалб этилади. Таъкидлаш лозимки, таълим дастури 2 ойга мўлжалланган. Бу давр мобайнида иштирокчилар техник ва бизнес юритиш малакаси бўйича глобал рақобатбардошликка эришади.
Танат Ускембаев, Astana Hub бошқарувчи директори:
– DOMiNO Ventures жорий йилнинг март ойида Қозоғистоннинг GoDays стартапига 490 минг доллар инвестиция киритганди. Яқинда сунъий интеллект соҳасидаги стартаплар бўйича акселератор ўтказилди. Унга энг кўп Қозоғистон лойиҳалари келди, шу жумладан, 4 стартап дастурга киритилди. Улар энг яхши экспертлардан менторлик таълим олади, дастур ниҳоясида ҳар бир стартапга камида 250 минг доллардан инвестиция киритилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.