Қозоғистонлик олимлар кузлик буғдойнинг янги навини чиқарди. «Шўл» Миллий Аграр илмий-таълимий маркази томонидан етиштирилган бўлиб, гибрид популяциядан саралаб олиш орқали яратилди. Нав ҳосилдорлиги, тез етилиши, совуққа, жазирамага, қурғоқчилик ва касалликларга чидамлилиги билан ажралиб туради. Бир гектардан 40 центнергача ҳосил беради. «Шўл» синовдан ўтди, патент олди ва мамлакат жанубидаги хўжаликларда экилмоқда. Шу билан бирга, селекционерлар кузги буғдойнинг янги нави ҳарорат беқарорлиги шароитида ҳам яхши самара беришига ишонч билдиряпти. Олимларнинг янги ишланмасига хорижда ҳам қизиқиш катта.
Анарбай Ўртаев, Красноводопад қишлоқ хўжалиги тажриба станцияси бошқаруви раиси:
– «Шўл» деб аталган буғдойнинг янги нави 2014 йилда чиқарилган. Уч йил давомида олиб борилган давлат нав синовларидан сўнг 2017 йилда Жанубий Қозоғистоннинг Алмати, Жамбил, Қизил Ўрда ва Туркистон вилоятларида кузги экин сифатида районлаштирилди.
Арнур Шакерханов, Миллий Аграр илмий-таълимий марказ матбуот хизмати раҳбари:
– Бу нав ботаник хилма-хилликка эга, Гостианум гибрид туридан. Уни суғориш ва ўғит бериш имкони мавжуд бўлган далаларда етиштириш тавсия қилинади, совуққа чидамли, пишганида сочилиб кетмайди, янчилиши осон.
Абдумалик Сарманов таржимаси.