Ёшларга талабгир касблардан таълим бериш. Қозоғистонда мутахассисларни тайёрлаш ва уларга қайта малака бериш «фабрикалари» очилади. Бу эса меҳнат бозоридаги ўзгаришларга мослашиш имкониятини беради. Марказий коммуникациялар хизматида ўтказилган брифингда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири Ержан Биржанов таъкидлашича, бундай марказлар корхоналар ва коллежлар қошида ташкил этилади. Улардан дастлабкилари Чимкент ва Алматида иш бошлайди.
Ержан Биржанов, Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири ўринбосари:
- Бу – АҚШ ва Европа, Осиёдаги қатор давлатлар тажрибаси. Уларда бўҳрон даврида аҳоли турли зарур касбларга ўқитилган. Яъни 2-3 йил эмас, 2-3 ойлик курслар ўтилган, натижада зарур малака, сертификат олиш ва бозорга чиқиш мумкин.
Абдумалик Сарманов таржимаси