Берлинда Қозоғистон киноси ҳафталилиги ўтяпти. Маданий тадбирлар Қозоғистон ва Германия ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 30 йиллигига бағишланган. Дастлаб немис томошабинларига режиссёр Ақан Сатаевнинг «Тўмарис» картинаси тақдим этилди. Массагетлар пошшоойими ва Буюк Кир ҳақидаги фильмни томоша қилган кўп сонли томошабинлар актёрлар ишига таҳсин ўқиди. Қозоғистон киноси ҳафталиги доирасида режиссёр Нургельди Садиғуловнинг «Полвон Чўлоқ», Рашид Сулейменовнинг «Уй сари йўл», режиссёрлар Тлек Тўлеуғази ва Турдибек Майданнинг «Музбалақ» мультипликацион фильми ва бошқа картиналар намойиш этилади.
Тереза Кламанн, фильмлар продюсери:
- Ҳозиргина фильмни томоша қилдим ва картинадан завқланганимни айтмоқчиман. Айниқса, жанг саҳналари менга ёқди. Чунки уларни суратга олиш, каскадёрлар билан ишлаш ва жараённи ташкил қилиш қанчалик қийинлигини биламан. Муҳташам иш ва тарихга назар ташлаш, кучли аёл персонажни томоша қилиш учун жуда яхши имконият. Костюмлар ҳам менга ёқди.
Даурен Карипов, Қозоғистон Республикасининг гфрдаги элчиси:
- Мақсадимиз кинематограф орқали урф-одатларимиз, анъаналаримиз ва бой тарихимизни кўрсатишдан иборат. Биз учун юбилей сана - дипоматик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигида қатор маданий тадбирлар ташкил қиламиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси.