Гиннесс рекордлар китоби учун яна бир натижа

Гиннесс рекордлар китоби учун яна бир натижа

Қозоғистонда тайёрланган дунёдаги энг йирик кўрпа Гиннесс рекордлар китобига киритилиши мумкин. Унинг ўлчамлари ҳайратланарли: узунлиги 500 метр. Махсус комиссия павлодарлик чеварлар яратган меҳнат маҳсулини кўриб чиқди. Яқин келажакда бу ютуқ Рекордлар китобидан жой олиши кутиляпти. Халқ санъати вакиллари таъкидлашича, кўрпани тикишда қадимий техника замонавий ёндашувларга уйғунлаштирилган.


Дина Ержанова, чевар:

– Биз қачонлардир кўчманчилар ўтовини безаган буюмларни тикиш техникасидан фойдаландик. Улар фақат яшаш жойи шинам бўлишинигина истамаган, қўчқор шохига ўхшаш нақшлар чизиб, безак ҳосил қилган. Бу нақш ёвузликни ҳайдайди, тумор вазифасини бажаради, дейилган.


Карима Жаминова, чевар:

- Бир куни мижозлардан бири миллий услубда, лекин замонамизга мос бош кийими тикиб беришимни сўради. Мен ғаройиб бир кепка тикишга муваффақ бўлдим. Кейин бунинг учун патент олдим. Ҳозир бундай нарсалар учун буюртма жуда кўп.


Ҳунарманд чеварлар қозоқ халқига хос амалий безак санъати анъаналарини эъзозлаб келмоқда. Ўз билимларини ёшларга улашиш, миллий анъаналарни оммалаштиришга интилади. Таъкидлаш лозимки, павлодарлик усталарнинг алоҳида колоритга эга буюмлари Қозоғистон минтақаларида ҳам, хорижда ҳам ўз харидорини топаётир.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.