7 та стартап Кремний водийсида тақдим этилди

Сан-Францискода бўлиб ўтган TechCrunch бутунжаҳон кўргазмасида Марказий Осиё ва Монголиядан 14 та стартап қатнашди. Улардан ярми Қозоғистонга тегишли. Айти маҳсулотлари Кремний водийси инвесторларига тақдим этилди. Улар орасида Қозоғистонда ишлаб чиқилган сунъий интеллект ва нейро-радиология лойиҳалари ҳам бор. Silk-road Innovation хаб бош директори Асет Абдуалиев айтишича, янги хаб туркий давлатлар ва Марказий Осиё мамлакатларида рақамли ечимлар майдонини кенгайтириш бўйича кучларни бирлаштиришга йўналтирилган. Инновациявий ҳамжамият амалда минтақада нетворкинг, билимлар алмашиш, айти-профессионаллар, тадбиркорлар ва ишланма муаллифлари ўртасида ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган майдончага айланмоқда. Энг кучлилар бирга иш юритиши келгуси 5-7 йил ичида амбицияли натижаларга эришиш имкониятини беради. Энг аввало, стартаплар учун 300 миллион доллар инвестиция жалб этиш кўзланган. Шунингдек, Silk-road хаб айти-маҳсулотининг экспорти 1,5 миллиард долларга етади.

Асет Абдуалиев, Silkroad Innovation Hub бош директори:
- Silk-road Хаб 8 давлат вакилларини ўз ичига олади, яъни шунча давлат фаундерлари билан ишлаймиз, биз Марказий Осиё ва Евроосиё минтақаларини ривожлантирамиз. Унга Марказий Осиёнинг 5 давлати, Озарбайжон, Туркия ва Монголия киради. Асосий мақсадимиз бутун дунёга, стартапчилар, венчур инвесторларга лойиҳаларимизни кўрсатиш, минтақа салоҳиятини таништиришдан иборат. Стартапларнинг асосий мақсади эса янги инвесторлар, мижозлар топиш, қандайдир ҳамкорлик алоқалари ўрнатиш бўлса керак. Ташкилотчилар сифатида биз асосан хабимизни таништирамиз. Минтақада катта салоҳиятга эга  куч шаклланяпти.

Абдумалик Сарманов таржимаси.