Юк ҳажми икки марта ошди

Юк ҳажми икки марта ошди

Йилнинг биринчи ярмида Транскаспий халқаро транспорт йўналиши бўйлаб бир миллион 300 минг тоннадан зиёд юк ташилди. Бу эса 2022 йилнинг шу даврига нисбатан икки марта кўп, дея маълум қилди Қозоғистон Миллий транспорт компанияси. Мамлакат ҳукумати ҳисобига кўра, ўрта муддатли истиқболда Транскаспий йўналиши бўйлаб йилига 10 миллион тонна маҳсулот ташилади. Таъкидлаш жоизки, ҳозир бу йўналишда товарлар етиб келиши аввалги 53 кун ўрнига 23 кунни ташкил қиляпти. Келажакда бу муддат 15 суткагача қисқариши кутилмоқда. Эслатамиз, "Ўрта йўлак" деб аталувчи мазкур Транскаспий йўналиши Хитой, Қозоғистондан, Каспий денгизи юзаси, Озарбайжон, Грузия ва Европа давлатлари ҳудудидан ўтади. Унинг атрофида ташкил қилинган иқтисодий ҳамжамиятга саккиз давлатдаги 20 дан зиёд компания,  темирйўл, порт, кема ва бошқа транспорт ташкилотлари киради.

Абдумалик Сарманов таржимаси