RES 2026 EXPO кўргазмасида 17 та шартнома имзоланди

RES 2026 EXPO кўргазмасида 17 та шартнома имзоланди

2 миллиард доллардан зиёд сармоя ва ўнлаб экологик ташаббуслар. Астанадаги Минтақавий экологик саммит халқаро кўргазмаси очилишида 17 та шартнома имзоланди. Бу эса Марказий Осиёдаги энг йирик «яшил» келишувлар жамламаларидан бири. Ҳужжатлар муқобил энергетика, барқарор ишлаб чиқариш соҳаларида ҳамкорликка йўналтирилган. Шу жумладан, Қозоғистон ва Италия экология соҳасидаги ҳамкорлик, технологиялар алмашинуви ҳамда «яшил» ташаббусларга инвестициялар халб қилиш бобида бирга иш юритади. Яна битта меморандумда энергетикага катта сармоя киртиш мўлжалланган. Қарағанди вилоятида қуввати 500 мегаватт, қиймати 645 миллион доллар бўлган шамол электростанцияси барпо этилади. Яна битта шартнома саноат корхоналари «тоза» ёнилғига ўтиши учун уларни модернизациялашга қаратилган. Шунингдек, 650 миллион доллар қийматга эга калий ўғитлари ишлаб чиқариш лойиҳаси ҳам рўйхатдан ўрин олган. Айни вақтда, яшил» авиаёнилғи чиқариш, карбон бозорини ривожлантириш, чиқинлиларни камайтиришга хизмат қилувчи ўрмон-иқлим ечимлари жорий этиш ҳақида келишувларга эришилди.

Дилором Султамуратова, RES 2026 EXPO кўргазмаси мувофиқлаштирувчиси:

- Кўргазманинг саккизта асосий йўналиши бор. Улардан баъзилари экотизимларни, Қизил китобга киритилган жониворларни, сув захираларини, сув сифатини муҳофаза қилишга, ер деградацияси олдини олишга, қаратилган. Кўргазма би-ту-би, би-ту-жи, яъни бизнеснинг бизнес билан, бизнеснинг ҳукумат билан учрашувларини ўтказиш имконини беради. Шартномалар имзолаш, янги ҳамкорлар топиш, келишиб олиш, ҳатто қандайдир молиявий имкониятлар яратишга йўл очади. Чунки инвесторлар ҳам кўргазмага ташриф буюради, инвестиция учун майдонча топа олади.

Абдумалик Сарманов таржимаси