Йил охиригача Қозоғистонда яна 8 та креатив саноат маркази очилади. Улар Алмати ва бошқа қатор вилоятларда иш бошлайди. Жорий йилда республикада Креатив саноатни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилади. Етакчи таълимий ва ижодий ташкилотлар унга муассислик
қилади. Асосий мақсад:
танловлар ўтказиш ва иқтидорларни аниқлаш. Шунингдек, у лойиҳаларга инвестиция киритиш масаласини ҳал қилади. Айни вақтда, жамғарма Қозоғистон лойиҳаларини хорижий аудиторияга тақдим этади,
муаллифлик ҳуқуқларини муҳофаза қилади. Умуман олганда, сектор фаол ривожланяпти, 12 та креатив саноат маркази ишлаб турибди. Глобал инновациявий индексга кўра, 2024 йилда Қозоғистон «Креатив товарлар ва хизматлар» бўйича 93-ўриндан 65-ўринга кўтарилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

