Орол денгизи ҳавзасидаги чегараоша оқувчи сув захираларидан фойдаланиш, экологик ва ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этиш. Президент топшириқлари доирасида Бош вазир Ўлжас Бектенов Марказий Осиё давлатлари делегациялари раҳбарлари билан мазкур муаммоларни муҳокама қилди. Томонлар Оролни қутқариш халқаро жамғармаси бошқарувининг биринчи йиғилиши доирасида музокаралар ўтказди. Эслатамиз, мамлакатимиз келгуси икки йил давомида бу ташкилотга раислик қилади ва унинг олдига қўйилган масалалар кўп. Ўлжас Бектенов таъкидлашича, бугунги кунда сув-энергетика ҳамкорлиги механизмларини ишлаб чиқиш, рақамли технологияларни жорий этиш, заминни кузатишда сунъий ер йўлдошларидан олинган маълумотлардан фойдаланиш керак. Барча томонларнинг манфаатлари ҳисобга олиниши шарт. Айни вақтда, Орол денгизи ҳавзасида сув захиралари учун ягона автоматлашган ҳисоб, мониторинг, бошқарув ва тақсимот тизими яратилиши лозим. Бу куз ва қиш ойларида электроэнергия, ёз даврида суғориш учун сув тақчиллигининг олдини олади.
Абдумалик Сарманов таржимаси