Қозоғистонда АЭС учун уран захираси яратилади

Қозоғистонда АЭС учун уран захираси яратилади

Қозоғистонда атом электр станциялари учун стратегик уран захираси яратилади. Энергетика вазирлиги берган маълумотга кўразахирадаги руда бойитилмаган шаклда сақланади. Таъкидлаш лозимкимамлакатда тайёр ядро ёнилғиси ишлаб чиқарилади. АЭС барпо этилиши ички захиралардан самарали фойдаланиш имконини беради. Эслатамиз, Қозоғистон Президенти  Миллий қурултойда учта атом электр станцияси қуриш зарурлиги тўғрисида гапирган эди. Иккинчи ва учинчи АЭС бунёд этиладиган ҳудудларни белгилаш учун шарт-шароитлар таҳлил қилинади. Бугунги кунда Қозоғистон  уран қазиб олиш бўйича дунёда биринчи ўринда, жаҳон бозорининг 40 фоизини маҳсулот билан таъминлайди. Дунёдаги разведка қилинган уран захираларининг 14 фоизи мамлакат ҳудудида.


Абдумалик Сарманов таржимаси