Бугун ҳукумат йиғилишида мамлакат Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг Мактубини рўёбга чиқариш бўйича умуммиллий режа қабул қилинди. 7 та йўналишдаги 102 та тадбирни ўз ичига олган ҳужжат давлат раҳбари кўрсатиб ўтган 5 ташаббусни рўёбга чиқаришга хизмат қилади. Вазирлар Маҳкамаси аъзолари таъкидлашича, бу тадбирлар аҳоли фаровонлигини ошириш имкониятини беради. Бош вазир Асқар Мамин Ҳукумат пандемиядан кейинги даврда иқтисодиётнинг барқарор ва сифатли ўсишига эришиш, соғлиқни сақлаш, таълим, маданият соҳаларини ривожлантириш, минтақаларда ишлар фаоллашувига кўмаклашиш, меҳнат бозорининг самарали экотизимини яратиш учун ҳаракат қилишини билдирди.
Асқар Мамин, Қозоғистон Республикаси бош вазири:
- Ҳукумат фаолиятининг муҳим йўналишларидан бири – Давлат раҳбарининг аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган ташаббусларини рўёбга чиқариш ҳисобланади. Маошлар оширилиши, хусусий сектор улуши кенгайиши, солиқ юкламасини камайтириш орқали аҳоли даромадини оширишга алоҳида эътибор берилади. Давлат раҳбари Мактубини рўёбга чиқариш бўйича Умуммиллий тадбирлар режаси қўйилган вазифаларга тўла мувофиқ келади. Марказий ва маҳаллий ижро органларининг биринчи раҳбарлари режа тадбирлари ўз вақтида ва сифатли рўёбга чиқарилиши учун жавобгар.
Эслатамиз, Давлат раҳбарининг 5 ташаббусини рўёбга чиқаришга қаратилган тадбирлар орасида қозоғистонликлар турмуш сифатига таъсир кўрсатувчилари ҳам кам эмас. Масалан, янги йил бошидан мамлакатда энг кам маош 60 минг тенгегача оширилади. Бундан ташқари, давлат ходимлар маошини ошириш бўйича бизнес вакилларига туртки беради. Тез орада республика фуқароларига пенсия жамғармаларини «Ўтбаси банк»ка ўтказиш учун бериш ва бошқалар кўзда тутилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси