Michelin юлдузига эга ошпазлар ҳамжамияти тузилади

Michelin юлдузига эга ошпазлар ҳамжамияти тузилади

Қозоғистонда гастрономик туризм тобора оммалашиб боряпти. Экспертлар фикрича, бунга мамлакатимизда ошпазлик анъаналарининг хилма-хиллиги ҳам сабаб бўлмоқда. Фақат миллий таомлар эмас, хитой, турк, рус ва бошқа миллат таомлари ҳам тақдим этилади. Шу билан бирга, бошқа миллатларнинг емакларига эътибор қозоқ таомларига бўлганидан кам эмас. Яқинда Алматига Франциянинг машҳур ошпазлик мактаблари вакиллари келиб-кетди. Уларнинг битирувчилари кўп марта Michelin юлдузлари соҳиби бўлган. Хорижлик ошпазлар Қозоғистондаги меҳмоннавозлик иши кафедраси мавжуд бўлган таълим даргоҳлари билан ҳамкорлик қилиш ниятида. Талабалар маҳорат синфларида қатнашади ва ошпазликка оид лайфхаклар, бетакрор рецептлар, Франция гастрономияси сирларини ўрганади. Ўз навбатида меҳмонлар миллий таомлар ва деликатесларни тайёрлашдаги ўзига хос жиҳатларни ўрганади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси