Қозоғистон Шимолий Оролни тиклашда давом этади

Қозоғистон Шимолий Оролни тиклашда давом этади

Қозоғистонда Шимолий Оролни тиклаш ишларининг иккинчи босқичин бошлаш учун тайёргарлик ишлари давом этяпти. У сув захираларидан фойдаланишни яхшилаш, балиқ хўжалигини ривожлантиришга ёрдам бериш, минтақадаги экологик вазиятни яхшилаш, шимолий қисмдаги сув ҳажми ва самарадорлиги оширишга қаратилган. Ҳозир лойиҳанинг техник-иқтисодий асослари ўрганиляпти. Таъкидлаш лозимки, у уч компонентдан иборат.


Алмас Мусабеков, Қозоғистон Республикаси Сув захиралари ва ирригация вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бошқармаси раҳбари:

 

- Биринчи мақсад – инфратузилмаларни ривожлантириш ва Шимолий Орол, Сирдарё дельтасининг гидрологик ҳолатини яхшилаш. Иккинчиси – Қизил Ўрда вилоятида иқтисодий, ижтимоий ва экологик вазиятни барқарор тутиш. Учинчиси – сув захираларини бошқариш тизими билан боғлиқ маълумотлар базасини янгилаш. Лойиҳанинг биринчи босқичида Кўкарал тўғони қурилди, Шимолий Оролдаги сув ҳажми 27,1 миллиард куб метрга етди.


Абдумалик Сарманов таржимаси