Йил охирига бориб Қозоғистон ялпи ички маҳсулоти 5% ташкил қилади

Йил охирига бориб Қозоғистон ялпи ички маҳсулоти 5% ташкил қилади

Йил охирига бориб ялпи ички маҳсулот ўсиши 5 фоизни ташкил қилиши мумкин. Милли иқтисодиёт вазири Қозоғистон президентига жорий йилнинг 10 ойлик ижтимоий-иқтисодий ривожланишга доир ҳисобот берди. Алибек Қуантиров маълум қилишича, мамлакат иқтисодида кичик ва ўрта бизнес улуши салкам 37 фоизни ташкил қилди. Биринчи ярим йилликда бевосита хорижий инвестициялар ҳажми 13 миллиард доллардан ошди. Кичик ва ўрта бизнес 28 триллион тенге ҳажмида маҳсулот чиқарди, 9 минг лойиҳа субсидияланди. Бундан ташқари, вазир Қосим-Жўмарт Тўқаевга бизнес текширувларини икки марта камайтиришга имкон берувчи янги сиёсат тўғрисида маълумот берди.

Миллий валютанинг 30 йиллиги нишонланади.

Айни вақтда, Миллий банк раиси давлат раҳбари қабулида рақамли тенгени жорий этиш ҳамда рақамли молия тизимини ривожлантириш бўйича ҳисобот берди. Тимур Сулейменов жорий йилнинг кредит-молия сиёсати юритиш бўйича январь-октябрь ойлари учун президентга ҳисобот берди. Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг Қозоғистон халқига Мактубида кўрсатилган топшириқлар қандай бажарилаётгани ҳамда миллий валютанинг 30-йиллигини нишонлаш тўғрисида маълумот тақдим этди.


Абдумалик Сарманов таржимаси.