Қозоғистон IMD рақобатбардошлик дунё рейтингида ўтган йилгидан юқорига кўтарилди ва 64 давлат ичида 37-ўринни эгаллади. Бу рейтингда иқтисодий фаолият, ҳукумат ва бизнеснинг самарадорлиги ҳисобга олинган. Таъкидлаш лозимки, йилнинг биринчи ярмида иқтисодиётга 13 миллиард доллар инвестиция жалб қилинди. 210 дан зиёд янги инвестициявий лойиҳа ишга туширилди. Бу эса ўрта муддатли истиқболда иқтисодиётнинг ривожланишда давом этишини таъминлайди. Машинасозлик рекорд суръатларда, йилига ўттиз фоиз атрофида ўсишда давом этяпти. Автомобилсозлик ва электр ускуналари ишлаб чиқаришда эса тегишлича 41 ва 32% кўрсаткич қайд этилди.
Алибек Қуантиров,
Қозоғистон Республикаси Миллий иқтисодиёт вазири:
- Жорий йилнинг 10 ойи давомида Қозоғистон 65 миллиард доллар қийматга тенг товар экспорт
қилди. Қайта ишланган товарлар улуши 21 миллиардга етди. 2023 йил якунларига
кўра, Қозоғистон ялпи ички маҳсулоти 5% ўсиши мўлжалланяпти. Ҳукумат, шу жумладан,
нархларни барқарорлаштириш механизмини қайта шакллантириш орқали инфляцияни
жиловлаш чораларини кўряпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси.