Ярим йилда Қозоғистонга 11 миллиард доллардан зиёд инвестиция жалб қилинган

Ярим йилда Қозоғистонга 11 миллиард доллардан зиёд инвестиция жалб қилинган

11 миллиард доллардан зиёд. Жорий йилнинг биринчи ярмида Қозоғистонга жалб қилинган тўғридан-тўғри чет эл инвестициялари ҳажми шунчани ташкил этди. Дарвоқе, ўтган йилнинг шу даврида республикага 30,4 фоиз камроқ - 8,5 миллиард Америка валютаси миқдорида инвестиция жалб этилган. Экспертлар айтишича, фаол маблағ жалб этиш ўсишида асосий локомотивлардан бири – тоғ-кон соҳаси бўлди.

Ерлан Зейнешев, Қозоғистон Республикаси ТИВ Инвестиция қўмитаси раис ўринбосари:

- Давлатлар кесимида энг кўп инвестиция Нидерландиядан жалб қилинган, жорий йил биринчи ярмида ушбу мамлакат улуши 29,6 фоизни ташкил этди, иккинчи ўринда АҚШ – 18,8 фоиз, кейинги ўринларда Швейцария, Россия Федерацияси, Буюк Британия. Соҳалар нуқтаи назаридан, шубҳасиз, тоғ-кон саноати етакчи, унинг ҳиссаси тахминан 50 фоизга тенг, қайта ишлаш саноати иккинчи ўринда, тахминан 19 фоиз. Минтақалар кесимида тўғридан-тўғри чет эл инвестициялари Атирау вилояти, Алмати шаҳрига киритилган, шунингдек, бешликда Шарқий Қозоғистон вилояти, Ғарбий Қозоғистон ва Павлодар ҳам бор.

Умуман, Мустақиллик йилларида мамлакатга 670 миллиард доллардан зиёд инвестиция йўналтирилган. Айни пайтда Қозоғистонда 2025 йилгача янги инвестиция сиёсати концепцияси ишлаб чиқилмоқда.

Хуршида Абдуллаева таржимаси