Астанада кўп вазифали марказ иш бошлайди

Астанада кўп вазифали марказ иш бошлайди

Астанада кўп вазифали марказ иш бошлайди. Қозоғистон Савдо ва интеграция вазири Арман Шаққалиев ва Хитойнинг Jiangsu SOHO Holdings Group компанияси вице-президенти Дин Хай уни барпо этиш масаласини муҳокама қилди. Таъкидлаш лозимки, мазкур марказни очиш ғояси Нанкиндаги ўзига хос «Марказий Осиё – Цзянсу» савдо майдончаси иш тажрибасидан келиб чиқди. Унда минтақа мамлакатлари, шу жумладан, Қозоғистон компаниялари жойлашган. Янги кўп вазифали марказга савдо павильони, маданий марказ, компания офиси ҳам киради. Мамлакатимиз уни рўёбга чиқаришнинг барча босқичларида фаол ёрдам беради.


Алия Абдрахманова, Қозоғистон Республикаси Савдо ва интеграция вазирлиги матбуот котиби:


- Лойиҳа халқаро савдо ва бизнесни ривожлантиришда муҳим ўрин тутади, аҳолига турли хизматлар кўрсатади. Улар қаторида Хитой ва Қозоғистон товарлари тақдимоти, тадбиркорлар ўртасида музокаралар ўтказиш, халқаро ҳамкорлар билан контрактлар тузиш, савдо шартномаларини расмийлаштириш хизматлари, консалтинг ва бошқалар бор.


2024 йилнинг январидан ноябригача Қозоғистон ва Хитойнинг ўзаро савдоси 27 миллиард долларни ташкил этди. Мамлакатимизнинг Осмон ости мамлакатига товар экспорти анча ошди ва 13,5 миллиард долларга етди.


Абдумалик Сарманов таржимаси