Ўтган йил якунларига кўра, Қозоғистон
орқали 33 миллион тонна транзит юк ташилди. Йиллик ўсиш
20 фоизни ташкил қилди. 2026 йилнинг биринчи чорагида кўрсаткич 14 фоизга
ўсди. Транспорт ва омборчилик соҳасида умумий хизматлар қиймати 2025 йилда 12
триллион тенгега етди. Жорий йилнинг январь-март ойларида соҳада 13 фоизли ўсиш
кузатилди. Бош вазир раислигида ўтказилган Ҳукумат йиғилиши мамлакат транзит-транспорт
салоҳиятини ривожлантиришга бағишланди. Эътибор марказида — инфратузилмаларни модернизациялаш,
соҳани рақамлаштириш ва унинг иқтисодга қўшаётган улушини ошириш. Йиғилишда
Евроосиё Иқтисодий иттифоқи ички чегараларидаги лойиҳалар алоҳида кўриб чиқилди.
Иккита ўтказиш пунктида ишлар тугатилди, 2027 йилгача яна 37 таси модернизация
қилинади. Транскаспий йўналишини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Етказиб бериш муддати қисқарди, ҳамкорлар билан бирга умумий тарифлар жорий
этиш ҳамда рақамли тизимларни интеграция қилиш ишлари амалга оширилди. Йиғилиш
ниҳоясида Ўлжас Бектенов барча, шу жумладан, денгиз ва ҳаво инфратузилма
лойиҳалари устидан назоратни кучайтиришни топширди. Давлатлараро ўтиш пунктлари
қуввати йилига 100
миллион тоннага етиши лозим. Бу эса халқаро юк
ташишларга туртки беради, ўтиш жараёнларини соддалаштиради.
Абдумалик Сарманов таржимаси

