Қозоғистонда 2025 йилга бориб, ЕОИИ давлатлари, шунингдек, яқин ва олис хорижга бир ярим минг турдаги дори воситаси экспорт қилиниши кўзда тутилган. Астанада бўлиб ўтган халқаро форумда юртимиз фармацевтика саноатидаги режалар ва истиқбол ҳақида сўз юритилди. Республикамизда учта тиббий-фармацевтик кластер барпо этилади, улар Астана, Ақтўбе ва Чимкентда бўлади. Соғлиқни сақлаш вазири Ажар Ғиният таъкидлаганидек, шу билан бир вақтда RnD-марказлар ҳам тузилади. Улар мамлакатда импорт ўрнини босувчи препаратларни ишлаб чиқариш учун илмий тадқиқот билан шуғулланади. Айтиш жоиз, 2025 йилга бориб, Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев топшириғига кўра, республикамизда маҳаллий дори-дармон ишлаб чиқариш улуши 2 марта ўсиб, 50 фоизга етиши керак.
Ерхат Исқалиев, «СК-ФАРМАЦИЯ» мчж бошқарув раиси:
- Глобал иштирокчилар билан ишлаш, шундай РnД-марказлар очиш жуда муҳим, чунки улар лойиҳа ишлаб чиқа олади, ишлаб чиқаришни ҳам, бунда бозорда шу позицияларни илгари сура оладиганлар билан ҳам ишлаш керак. Клиник тадқиқотлар – муҳим масала, бу маҳаллийлаштириш, товарни ўрганишда илк босқич, шу боис, Қозоғистонга кўплаб, хусусан, Россиядан ҳам компаниялар келади. Юртимизда клиник марказ ташкил этилган, йирик фармкомпаниялар билан ишлайди. Яна бир муҳим масала, ҳар бир олий ўқув юртида шундай позициялар очилиши керак, инновациявий тафаккур, талабалар, шифокорлар бўлиши керак, бугун ўқув юртлари, шифохоналар, саноат майдончалари орасида кооперация катта, айни шу боғланиш натижа бериши шарт.
Соғлиқни сақлаш тизимини яхлит ривожлантириш учун эса, дейди мутахассислар, мамлакатга энг илғор халқаро технология ва асбоб-ускуналар келтириш лозим.
Лаззат Қасенова, тиббий ускуналар дистрибьюциясига йўналтирилган компания раҳбари:
- Корейс мутахассислари йиллар давомида ишлаб чиқилган технологияларини Қозоғистонга ўтказади, ушбу технология трансфери қандай амалга оширилаётганини тўлиқ назорат қилади. Мутахассисларимизни шу ерда ишга ўргатиб, фақат корпус тайёрлаб, йиғибгина қолмай, юртимиз ҳудудида мураккаб дастурий таъминотни, мураккаб механик деталларни ҳам амалга оширамиз. Бу эса ўзимизда фан ривожланишига, технологиялар равнақ топишига олиб келади.
Хуршида Абдуллаева таржимаси