Шимолий Қозоғистон вилоятида жойлашган «Явленка» 1902 йилда очилган. Метеостанцияда фенологик кузатувлар ва тупроқдаги намликни ускуналарда ўлчаш ишлари олиб борилади. Умуман олганда, 2017-2020 йилларда Бутунжаҳон Метеорологик ташкилоти юз йиллик кузатув станциялари рўйхатига Қозоғистонда жойлашган 14 та объектни киритди. Жорий йилнинг май ойида мамлакатдаги яна еттита метеостанция ва гидропост ундан жой олди.
Абдумалик Сарманов таржимаси