Қозоғистон павильони олтин белги олди

Қозоғистон павильони олтин белги олди

Москвадаги Халқ хўжалиги ютуқлари кўргазмасида Қозоғистон савдо-кўргазма маркази фаол маданий-оқартув дастури ва маданий объектларни асраб-авайлаш, реставрация қилишга қўшган ҳиссаси учун олтин белги билан мукофотланди. Тантанали маросим «Халқлар дўстлиги» миллий меҳмондўстлик фестивали доирасида ўтказилди. «Қозоғистон» павильонида қозоқ тили дарслари, тўғизқумалақ ва шахмат турнири, турли мастер-класслар ташкил қилинди.

Игнат Жолобов, Халқ хўжалиги ютуқлари кўргазмаси стратегик ривожланиш департаменти раҳбари ўринбосари:

- “Қозоғистон” павильони кўргазмани ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун мукофотланди, у асосий ва марказий павильонлар сирасига киради. Унда кўп функцияли мажмуа, қизиқарли экспозиция бор, павильонни жуда кўп одам томоша қилади.

Тамара Бабакова, "Қозоғистон" павильони бош директори ўринбосари:

- Иш кунларида 3-4, баъзида 6 минг нафаргача одам келади. 9 май каби катта байрамларда эса павильонлар ичида рекорд ўрнатилди ҳисоб,  32 минггача меҳмон ташриф буюрди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.