Миллий банк пул-кредит сиёсати департаменти раҳбари Рустем Ўразалин маълум қилишича, фақат ушбу кўрсаткич ўзгара бошлаган бўлса-да, ҳозирча салбий зонада қолмоқда. Ўтган ой давомида у 49,2 пунктни ташкил қилган. Энг яхши кўрсаткич янги буюртмалар ва маҳсулотларга талаб ортган саноат соҳасида кузатилган. У 50,4 баллга тенг. Қурилиш соҳасида ҳам ижобий ўзгаришлар мавжуд. Бошқа соҳаларда ҳозирча 50 фоизли кўрсаткичга эришилмади. Тоғ-кон соҳасида эса ишлаб чиқариш ҳажми камайиши, бандлик даражаси пасайиши, маҳсулот етказиб бериш муддати ортиши оқибатида тадбиркорлик фаолияти заифлашган. Бизнес-иқлимга келганда, тадбиркорлар фаолият учун яратилган шароит у қадар яхши эмаслигини таъкидлайди. Тадбиркор доиралар коммуникациялар мавжудлиги ҳамда тайёр маҳсулотга талаб катталигини кўрсатиб ўтган.
Абдумалик Сарманов таржимаси