Астанада энг яхши ҳунармандлар сараланди

Астанада энг яхши ҳунармандлар сараланди

Астана ҳунармандлари «Битта қишлоқ — битта маҳсулот» лойиҳасининг минтақавий босқичида салоҳиятини намойиш қилди. Маҳаллий хомашёдан анъанавий технология ва маданий мерос асосида  ясалган муаллифлик асарлари кўргазмасида 50 нафар тадбиркорнинг ичидан 10 нафари саралаб олинди, уларнинг учтасига ускуналар харид қилиш учун 5 миллион тенге грант берилди. Ғолибларга бренд яратиш, сертификат олиш ва маҳсулотини экспортга чиқаришда мажмуавий ёрдам берилади. Таъкидлаш лозимки, «Битта қишлоқ — битта маҳсулот» лойиҳаси локал ҳунармандликни ривожлантиришга қаратилган.


 

Бауыржан Кайшубаев, ҳунарманд:


– Маҳсулотларимни олган, улардан фойдаланаётган европаликлар кўп. Айниқса, ногирон, кекса, ҳомиладор одамлар учун улар қўл келади. Яъни, кўплаб ўзимиздаги ва хориждаги реабилитация марказлари, кексалар уйлари ҳам бу рўйхатда бор. Шунинг учун у қадар кўп реклама қилиш шарт бўлмаган бу товар хонадонга керак бўлиб қолиши мумкин.


Азамат Жусипбек, «Атамекен» ТМП бўлим бошлиғи:


– Шаҳримизда ҳунармандларни ҳамма ҳам танийвермайди, шунинг учун биз уларни маркетинг йўналишида қўллаб-қувватлашга интиламиз. Лойиҳа ҳозир деярли бир вақтда Қозоғистоннинг барча минтақаларида ўтяпти.


Абдумалик Сарманов таржимаси