Жорий йилда мазкур иншоотда мажмуавий тадқиқот ишлари ўтказилади. Олимлар бунинг учун замонавий техника, шунингдек, жаҳон реставрация тажрибасидан фойдаланади. Эслатамиз, мақбарада тадқиқот ишлари 2021 йилда ҳам ўтказилган. Унинг ҳолати “қониқарли” деб баҳоланган. Аммо мавсумий ҳарорат ўзгариши ва намлик бинога салбий таъсир кўрсатмоқда. Ҳукумат Туркистон вилояти ҳокимлигига Хожа Аҳмад Яссавий мақбараси яқинида олиб борилган ишларда намлик маълум даражадан юқори бўлмаслигига эришиш талабини қўйган. Таъкидлаш лозимки, 14-асрга оид тарихий-меъморий ёдгорликнинг ҳолати сентябрь ойида Ар-Риёдда бўлиб ўтадиган Инсоният мероси қўмитаси сессиясида ҳам кўриб чиқилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси