Брюссель марказий майдонида Буюк Дашт мусиқаси янгради. Қозоғистоннинг «ХасСак» этногуруҳи моҳирона ижро этган номадлар куйлари йиғилганларни лол қолдирди. Кўп сонли аҳоли вакиллари ва сайёҳлар ижодкорларни олқишлади, ботирларимиз билан бирга суратга тушди.
Марк Ларжет, Брюссель шаҳридан:
- Буюк дашт ҳақида жуда кам биларканман, фақат номадлар мусиқаси тарихи, бўғизда куйланиши ҳақида ўқиганман. Жуда ўзига хос! Катта таассурот олдим. Турли халқ чолғулари, сеҳрли, фикр-хаёлни қамраб олувчи, табиатдек беғубор мусиқа, ўта кучли ва бениҳоя чиройли!
Гулмира Муздибаева-Балси, Брюссель шаҳридан:
- Тўсатдан Брюсселда, Европа пойтахтида ботирларимиз, йигитларимиз концерт бераётганининг устидан чиқдик. Жуда мамнун бўлдик! Ўз мусиқамизни тинглашдан мамнунмиз, ҳамма ҳайратда, бу куйлар қайси миллатга тегишли эканини сўраяпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси