Қозоғистон – хорижлик турист нигоҳида. Мамлакатнинг бой
маданий мероси ва ёрқин, диққатга сазовор жойларини намойиш этувчи вышел фильм
прокатга чиқди. «Janym Qazaqstan» лентасида республиканинг ғаройиб ландшафтлари
ва миллий колорити акс этган. Қозоғистон режиссёрлари ва QazaqGeography қўшма
лойиҳаси сюжетида Асия исмли қиз лол қолдирувчи пейзажларни суратга олиш учун Туркиядан
Қозоғистонга келади. Унга Арман исмли йўлбошловчи йигит ёрдамлашади. Фильмда Алтин-Эмель
миллий парки, Бўсжира дараси, Тянь-Шань чўққилари, Кўльсай кўли ва Чорин каньони
тақдим этилган. Фильм бош продюсери Жасулан
Сейсенхановнинг таъкидлашича, хорижликларни ром эта олувчи мамлакат табиати
ҳақида кўпроқ гапириш зарур. Фильм инглиз тилига ҳам дубляж қилинган.
Жасулан Сейсенханов, Генеральный
Продюсер Фильма:
- Фильм хорижий тилга таржима қилингач, уни махсус майдончаларга, стримингларга қўйдик. 17 январь куни Истамбулга учиб бордик, ундаги қозоғистонлик талабаларга картинани намойиш қилдик. Бир ҳафтадан сўнг фильм Техасда, Хьюстон шаҳрида экранга чиқади. Умуман олганда, Бурабай, Катон-Қарағай, Баянаул ва Қарқарали каби кўркам масканларда лойиҳаларни суратга олиш фикри бор.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

