Ярим йил ичида Қуриқ порти орқали 1 миллион тонна юк ўтказилди

Ярим йил ичида Қуриқ порти орқали 1 миллион тонна юк ўтказилди

Ярим йил ичида Қуриқ порти орқали 1 миллион тонна юк ўтказилди. Йил охиригача бу кўрсаткич 2 миллион 300 минг тоннага етиши кутиляпти. Бунинг учун причалоар ва дон терминали қуриляпти. Унда йилига 1 миллион тонна дон сақлаш ва жўнатиш мумкин. Лойиҳа жорий йилда ишга туширилади. Бундан ташқари,  портда йирик денгиз транспорт-логистика кластери қурилиши режалаштирилган. Денгиз тубини теранлаштириш ишлари амалга ошириляпти. Терминаллар иши ўзгаради, портнинг ўтказиш қуввати ортади. Кемалар туриши учун мўлжалланган причал майдони 220 гектаргача кенгаяди.

 

Серик Ахметов, «Қуриқ» денгиз порти бош директори:


- Қуриқ портида кучли шамоллар йўқ. Бу унинг ўзига хос жиҳати. Шунинг учун ҳам унда автомобиль ва темирйўл паромлари тўхтовсиз ишлаяпти. Биз билан ҳамкорликни йўлга қўйишни истовчилар кўп.

 

Айтқали Нурмағамбетов, «Қуриқ» денгиз порти сектор раҳбари:


- Денгиз тубини чуқурлаштирувчи компания белгиланди. Бундай ишлар порт акваториясида амалга оширилади. Натижада, яна бешта причал қуриш учун имконият туғилади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси