«Кўчманчилар руҳи: Чексиз уфқлар». Астанада машҳур қозоғистонлик ва хорижлик фото-
ҳамда видео саёҳатчилар ишлари кўргазмаси очилди. Унда томошабинни номадлар
дунёсига ғарқ этувчи виқорли пейзажлар, қадимий анъана ва урф-одатлар акс этган
кадрлар намойиш этиляпти, Инсталяциялар ҳам асл муҳитга кириб боришга ёрдам
беради, намат ва жундан тайёрланган буюмлар билан безалган қозоқ ўтови
шинамлигини намойиш қилади. Улар қадимий ҳунарлар ва замонавий технологиялар
уйғунлигини акс эттиради. Камила Сулейменова ҳамиша катта талабга эга бўладиган
бундай буюмларни тайёрлаш билан 5 йилдан буён шуғулланади.
Камила Сулейменова, дизайнер:
– Спираль ҳаракатлар такрорланиши – ҳаракатланиш тимсоли
ва бу композиция наматдан ясалган. Чунки у кўчманчилар ҳаётида катта аҳамиятга
эга. Бола туғилганида наматга ўралган. Умри давомида яшаш жойи, илиқлик, шинамлик
бахш этувчи намат билан бирга бўлган. Умр спирали эса авлодлар, аждодларимиз ва
келажагимиз ўртасидаги боғланишни кўрсатади.
Таъкидлаш лозимки, Буюк даштнинг маиший ҳаётива маданияти
ҳақидаги бу кўргазма V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларига бағишланган. Пойтахт
аҳли ва меҳмонлари уни сентябргача томоша қила олади.
Алишер Турсин, «Kazakh tourism» миллий компанияси расмий вакили:
– Бу кўргазма – Қозоғистон рассомлари ижоди орқали
кўчманчилар ҳаётини акс этади. Шу тариқа, биз ҳамкасбларимиз ва хорижлик
мутахассислар эътиборини яна бир марта Кўчманчилар ўйинларига, шу жумладан,
кўчманчилар маданияти ва тамаддунига қаратишни истардик.
Абдумалик Сарманов
таржимаси